<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Тавба либосини киярмикинсан</title>
<lyrics>[V1]
 // Жаҳлда кимгадир заҳар сочишдан
 Воажаб ўзингни тиярмикинсан //
 // Худонинг олдида кечирим сўраб
 Тавбанинг либосин киярмикинсан //

[V2]
 Ғарибу бойларни баравар кўриб
 Қалбда имон қасрин қурармикинсан
 // Мен танлаб бораётгани ҳаёт йўлимдан
 Ёнма-ён мен билан юрармикинсан //

[V3]
 Баъзида кўринсам ҳорғин ва маъюс
 Бир оғиз далда сўз сўзлармикинсан
 // Мен орзу қилганман мовий маъвони
 Сен ҳам юксакларни кўзлармикинсан //

[V4]
 // Сени деб сарғайган сомон рангимни
 Васлга ризо бўлиб ранглармикинсан //
 // Томиримда қон эмас муҳаббат оқар
 Шу оқим қудратин англармикинсан //
 Тавба либосини киярмикинсан
 Ёнма-ён ман билан юрармикинсан?</lyrics>
<aka>Жаҳлда кимгадир заҳар сочишдан</aka>
</song>